Рибери сафга қайтди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери умуртқа поғонасидан олган жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Берилган маълумотларга кўра 35 ёшли француз жамоанинг умумий гуруҳида шуғуллана бошлаган ва у Бундеслиганинг навбатдаги “Майнц”га қарши баҳсида иштирок эта олади.
Маълумот учун, Рибери жорий мавсум “Бавария” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.
Фикрлар