Ригада стол тенниси бўйича бўлиб ўтган Халқаро турнирда вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади (фото)
Рига (Латвия) шаҳрида Европа ва Осиёнинг энг кучли ўсмир спортчилари ўртасида стол тенниси бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиздан 11 нафар спортчи ва 2 нафар мураббий иштирок этди.
160 нафардан ортиқ ракетка усталари қатнашган нуфузли турнирда вакилларимиз Белоруссия, Америка,Литва каби давлат вакилларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида 1- ўринни қўлга киритди.
Спортчимиз Ислом Султонов 1-ўринни эгаллаб, ғолиблик нашидасини сурди.
Ҳамюртларимиздан Марҳабо Магдиева, Согдиана Мадалиева ,Румия Лутфулина, Муҳритдин Раджабов, Абдулазиз Анорбаевлар бронза медали билан чекланишди.
P.S. 19-27 февраль кунлари эса 8 нафар иштирокчидан иборат жамоа Швециянинг Оребро шаҳрида бўлиб ўтадиган Халкаро турнирда иштирок этади. Ушбу турнирлар спортчиларимиз учун апрель ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичини ўтайди.
Фикрлар