Ришар Гаске уйга қуруқ қайтишни истамайди

Франциялик теннисчи Ришар Гаске Токиода ўтаётган халқаро турнирнинг биринчи даврасидан муваффақиятли ўтди.

Ришар ушбу босқичда америкалик Денис Кудлани 7:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди ва иккинчи даврага йўл олди.

Энди Гаске "Rakuten Japan Open Tennis" мусобақасида австралиялик Ник Киргиос, ёки япониялик Ёсихито Нисиокага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)