Ришод Собиров раҳбарлик лавозимига тайинланди

 

Тошкентда Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда мамлакатимизда дзюдони янада оммалаштириш, спортчиларимизни халқаро майдонда юксак натижалага эришиши учун етарли шароит яратиш, маҳоратли дзюдичиларни тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Атоқли полвонимиз Олимпиада чемпионини тайёрламоқчи (фото)

Бундан ташқари, Ўзбекистнн дзюдо федерацияси таркибига ўзгартишлар киритилди. Федерация вице-президенти Армен Багадсаров ўз ўрнида қолди. Яна икки вице-президент лавозимини Дмитрий Адисман ва Шавкат Мўминов эгаллади.

Яна бир муҳим янгилик. Олимпия ўйинларининг уч карра совриндори ва икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби этиб тайинланди.

- Бу вазифага мени лойиқ кўришгани шараф, - дейди Ришод Собиров. - Мен дзюдони янада ривожлантиришга бор куч-қувватимни бағишлайман. Асосий мақсадимиз 2020 йили Токиода бўладиган Олимпия ўйинларида юқори натижа қайд этадиган дзюдочиларни тайёрлашга қаратилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!