Роббен: Қари футболчилар бўлмайди, яхши ёки ёмон футболчилар бўлади

"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен 34 ёшда бўлишига қарамасдан жамоанинг асосий фигураларидан бири бўлиб турибди.

"34 ёш бу қарилик эмас. Менда жуда қари футболчи деган тушунча йўқ. Ёмон футболчи бўлади ёки яхши футболчи бўлади", - деди голландиялик хавбек.

Маълумот учун, Роббен бу мавсум мюнхенликлар сафида жами 10 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та гол киритиб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!