Роберто Карлос "Реал"га Россия терма жамоасининг 3 нафар футболчисини сотиб олишни маслаҳат берди

Бразилиялик собиқ футбол юлдузи Роберто Карлос ЖЧ-2018 давомида Россия терма жамоаси футболчиларининг ўйинларини кузата туриб, уларнинг орасидан баъзиларини имкониятини юқори баҳолади.

“Россия терма жамоаси сафида менга кўпроқ Артем Дзюбанинг ўйинлари ёқди. Жамоанинг муваффақиятига асосий сабаб сифатида мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини келтирган бўлардим. Дзюба “Реал”да ўйнай олармиди? Россия терма жамоасининг барча ўйинчилари тез суръатларда ўсишга эришишмоқда.

Дзюба, Алан Дзагоев, Фёдор Смолов – буларнинг барчаси керакли даражага етишишган. Шахсан мен уларнинг трансфери борасида “Реал” президенти Флорентино Перес билан гаплашган бўлардим”, - дейди Карлос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!