Роберто Манчини "Рома" футболчисини Погбага қиёслади
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини "Рома" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мен Дзаньолонинг ўйинларини тенгдошлари ўртасида ўтказилган Европа чемпионатида кузатганман. У ажойиб ўйин кўрсатади. У жисмонан жуда кучли ва ундан тўпни олиб қўйиш жуда қийин.
“Интер” уни қандай қўйиб юборганини тушунмайман. У худди Поль Погбага ўхшайди. Унда келажакда буюк футболчи бўлиш учун барчаси мавжуд”, - дейди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, Дзаньоло “Рома” сафига 2018 йилнинг ёзида “Интер”дан 4,5 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар