
Рожер Федерер журналист Жамал Хашогги воқеаси сабаб Саудияга бормайди
“Ҳа, менга шундай таклиф тушган эди. Лекин ҳозир фикримни ўзгартирдим ва Саудия Арабистонига бормасликка қарор қилдим”, - деди Федерер.
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказиладиган кўргазмали турнирда иштирок этмайдиган бўлди.
Рожернинг бундай қарорга келишига яқинда Саудияда ўлдирилган журналист Жамал Хашогги воқеаси сабаб бўлган дея таҳмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сербиялик Новак Жокович ва испаниялик Рафаэль Надаль мазкур турнирда иштирок этишларини тасдиқлашган эди.
Фикрлар