"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтирди
Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячи Алессандро Флоренци билан амалдаги шартномани узайтирди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли футболчи янги келишувга кўра 2023 йилга қадар “бўрилар” шарафини ҳимоя қилади. Унинг маоши эса йилига 3 млн евро этиб белгиланди.
Эслатиб ўтиш лозимки, “Интер” Флоренцини ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ, футболчи ўзини тарбиялаган “Рома”да қолишга қарор қилди.
Маълумот учун, Флоренци “Рома” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида римликлар сафида жами 222та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 25та гол ёздириб қўйишга эришган. Италия терма жамоасида эса 28та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 2та гол киритишга муваффақ бўлган. Унинг трансфер баҳоси тахминан 30 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар