“Рома” футболчиси қилган хатоси учун узр сўради

 

“Рома” ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан “Ливерпуль”га қарши (4:2) ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинидан дубль муаллифи бўлишига қарамай, рақибнинг илк гол уришида хато қилгани учун узр сўради.

“Рома”нинг бир қисми эканимдан фахрланаман. Ўйин натижасига таъсир қилган хатоим учун узр сўрайман”, – деб ёзди Найнгголан “Инстаграм”даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ва “Ливерпуль” ўртасидаги ярим финал илк ўйинида мерсисайдликлар 5:2 ҳисобида зафар қучганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!