"Рома" тез орада жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олади

Римнинг "Рома" клуби "Севилья" ярим ҳимоячиси Стивен Н'Зонзи билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда La Gazzetta Dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “бўрилар”нинг спорт директори Мончи ушбу трансфер юзасидан фаол иш олиб бормоқда. Унинг фикрича 29 ёшли франциялик футболчи ёзги трансферлар деразаси ёпилгунича албатта Римга кўчиб ўтади.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Н'Зонзи ўтган мавсум “Севилья” таркибида жами 44та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!