"Рома" украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Рома" Бельгиянинг "Генк" клуби ярим ҳимоячиси Руслан Малиновскийга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Footboom тарқатган хабарга кўра 25 ёшли украиналик футболчининг трансферига шахсан римликлар спорт директори Рамон Мончи қизиқиб қолган. Бунинг учун улар “Генк”га тахминан 11-12 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Малиновскийни А Сериянинг бошқа бир гранди – “Милан” ҳам сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Малиновский жорий мавсум “Генк”сафида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!