"Рома"нинг асосий ҳимоячиси муҳим ўйинларда жамоасига ёрдам беролмайди
Римнинг "Рома" клуби ҳимоячиси Костас Манолас кеча А Сериянинг "Фрозиноне"га (3:2) қарши баҳсида жиддий жароҳат олди.
27 ёшли грециялик футболчи товонидан жароҳат олди ва шу боис хатто майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Маълумотларга қараганда у “Лацио”га қарши Рим дербисини ҳамда “Порту”га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинини ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Манолас жорий мавсум “Рома” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар