Португалиялик супер-юлдуз ёшига қарамай супер нархга А Серия вакилига айланди. Хўш, 33 ёшли футболчи Италия футболига нима бера олади? У бир пайтлар энг кучли чемпионат ҳисобланган А Серияни жонлантира оладими? Қуйида бунга жавоб излаб кўрамиз.

Роналдунинг келиши барча нарсани ўзгартириб юборди. Дунёнинг энг номдор футболчиси Италияда ҳам энг яхши спорт маркасига айланиши, шубҳасиз. У сўзсиз А Серия худосига айланади. У сўнгги вақтларда Испанияда тез-тез рад қилинган ҳурмат ва эътиборни қайта топиши муқаррар.

Албатта пул ҳам асосий фактор, аммо Роналду “Ювентус” мухлисларининг кўнглидан анча аввал жой олган. Март ойида Туринда бўлиб ўтган учрашувда урган голидан кейин мезбон жамоа мухлислари Роналдуни ўрниларидан турган ҳолда олқишлаганди. Бу ҳолат спортчини жунбушга келтирган бўлса ажабмас. Бунинг учун Роналду мухлислардан миннатдор бўлганини ўшандаёқ таъкидлаганди.

“узоқ тарихга эга стадиондан олқиш олиш бу ақлбовар қилмас тажриба” – деганди Криштиану “Реал” клуби сайтига берган интервьюсида.

“Болалигимда “Ювентус”ни ёқтирардим ва энди уларнинг мухлислари мени олқишлагани доимо ёдимда қолади.”

У “Спортинг”дан “Ювентус”га ўтишига бир баҳя қолганини ҳеч унутмайди. Ўшанда трансфер деярли ҳал бўлганди. 18 ёшли футболчи “Юве”га ўтишга розилик берганди. Аммо Марсело Саласнинг рад қилиши туфайли трансфер барбод бўлган эди.

Энди, унинг орзуси ушалди. КР7 “Ювентус” аъзосига айланди. Сўнгги ўн йилликда биринчи марта “Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби Италия А Сериясида тўп суради.

Бу эса италян футболи учун сезиларли ривожланиш. Бу сўнгги йилларда пулга муҳтожлик сезаётган А Серияга бу муаммони ҳал қилишига ёрдам беради. Шу ёзда “Милан” фейр-плей қоидаларини бажара олмагани учун Европа мусобақаларидан четлатилди.

“Кекса синьора” эса аксинча Европа футболида “қамчини босаётган” клублардан бири. Улар қайта тикланишга эришди. 2018-йилда топган даромади 33 ёшли футболчини сотиб олишга бемалол етади.

“Бянконерилар” футболка сотувидан ҳам анча даромад қиладиган бўлди. Чемпионлар Лигасида тўртта ўрин нақ бўлгач, “кекса синьора”нинг иштаҳаси очилиши аниқ. Италян футболи эса қайта жонланиши аниқ. Кўплаб мухлислар ва мутасаддиларни қаратишни А Серия сўнгги марта бразилиялик Роналдо даврида кузатганди.

Бутун дунёдаги мухлислар энди Роналдунинг янги клубидаги ўйинларини кузатади, учинчи чемпионатда ҳам бош совринларга эга чиқадими, “Жаноб Чемпионлар Лигаси” “Юве”нинг Европадаги 22 йиллик қуруқ сериясига барҳам берадими, деган ўйлар билан ўтказади.

Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Роналду “Ювентус” футболчиларининг маошидан тўрт баравар кўп ишлаб топади. Бу ҳолат барчага ёқавермаслиги аниқ. Ҳозирча Роналдунинг янги жамоадошлари клубга дунёнинг энг кучли футболчиси келганидан хурсанд.

Дастлаб Блез Матюиди бу ҳақида оғиз очди. “Бу клуб ва “Ювентус” футболчилари учун жуда ажойиб. Бу А Серия учун ҳам жуда ажойиб бўлди.”

Кристиан Вьеридан эса энг ажойиб иқтибос чиқди. “Италян футболи лотерея ютиб олгандек бўлди” – дейди BeIN Sports га берган интервьюсида.

Хуллас, Роналду билан италян футболига бўлган қизиқиш қайта уйғониши кафолатланган.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98