Роналду кетгач АПЛнинг икки юлдузи "Реал" таклифини рад этгани маълум бўлди
Англия премьер-лигасининг икки юлдузи – Харри Кейн ва Муҳаммад Салоҳ Криштиану Роналду "Ювентус"га ўтиб кетгач “Реал”нинг таклифини рад этгани маълум бўлди.
El Pais нашри тарқатган хабарга кўра беш карра “Олтин тўп” соҳиби "Альянц Стэдиум"га йўл олгач "қироллик клуби"нинг трансфер режалари барбод бўлган. Аниқроғи, "Ливерпуль" тўпурари ҳам, "Тоттенхэм" тўпурари ҳам "Сантьяго Бернабеу"га ўтишни истамаган.
Фикрлар