Роналду мавсум якунлангач БАА клубига кўчиб ўтиши мумкин
Жорий мавсум Криштиану Роналду учун "Ювентус"даги биринчи ва охирги мавсум бўлиши мумкин. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 33 ёшли португалиялик футболчига Бирлашган Араб Амирликларидан супер таклиф келиб тушган. БАА клуби Роналду учун ҳозиргидан икки баробар кўп маош ваъда қилмоқда. Агар у арабларнинг таклифини қабул қилса, дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг “Ювентус”даги йиллик маоши 30 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Роналду жорий мавсум туринликлар сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар