Роналду ва Месси ФИФА президентининг жаҳлини чиқарди
As нашри тарқатган хабарга кўра, Инфантино ФИФА юридик бўлимига тақдирлаш маросимида барча номинациялар номзодлари жам бўлишини таъминлайдиган чоралар кўриб чиқишни буюрган.
Месси бу мавсум йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номинантлар учлигига киритилмади ва Лондонга келмади. Мазкур рўйхатдан жой олган Криштиану Роналду ҳам маросимга келгани йўқ.
Аммо уларнинг ҳар иккиси йил рамзий жамоасидан ўрин олган эди ва улар учун топширилган маҳсус соврин Роналдиньо ва Михаэль Баллакларга топширилди.
Фикрлар