Роналдунинг
Ads

Мадриднинг «Реал” клуби собиқ президенти Рамон Кальдерон ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоадан кетиш сабабини маълум қилди, дея хабар бермоқда Goal нашри.

Кальдероннинг сўзларига кўра, Роналду Флорентино Перес жамоасининг ҳозирги ҳаракатларидан норози бўлган. Португалиялик футболчи Пересга ЕЧЛдаги ғалабадансўнг маошни оширишни сўраган, бироқ бу рад қилинган. Шунингдек, ҳужумчига “Реал”нинг Неймар билан музокаралари ва йирик трансферни амалга оширмоқчилиги ёқмаган.

“Реал” собиқ президенти яна Перес Роналду учун 100 миллион евро юқори таклиф бўлса, қўйиб юборишга тайёрлигини айтган.

Роналду Туриннинг “Ювентус” клубига 2018 йил июлида келган. Туринликлар унинг учун 100 миллион евро тўлашди. 2019 йил январида португалиялик футболчи янги жамоаси билан Италия Суперкубогида зафар қучди.

Ҳужумчи “Реал”да 2009 йилдан бери тўп суриб келаётган эди ва бу вақт ичида жамоа тарихидаги  энг яхши тўпурарга айланди. Шунингдек, 4 марта ЕЧЛда ғолиб чиққан.