Роналдунинг голи ЕЧЛда жорий ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди
Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналдун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғол этди.
УЕФА расмий сайти тарқатган хабарга қараганда 33 ёшли португалиялик футболчининг киритган голи мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг чиройли голи деб топилди.
Маълумот учун, Роналду жорий мавсум "Юве" сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар