Роналдунинг устози Корея терма жамоасини бошқаради

"Спортинг", "Олимпиакос" ҳамда Португалия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Паулу Бенту Корея терма жамоаси бош мураббийлигини ўз зиммасига олди.

Four Four Two нашрининг хабар беришича, Бентунинг кореяликлар билан шартномаси ЖЧ-2022 якунланишига қадар имзоланган.

Эслатиб ўтиш жоизки, ЖЧ-2018 доирасида Корея Германия, Мексика ва Швеция билан куч синашиб гуруҳ босқичидан ўта олишмаган.

Маълумот учун, 49 ёшли мутахассис ўтган мавсум Хитойнинг "Чунцин Лифань" клубини бошқарган ва кетма-кет 6 мағлубиятдан сўнг ўз лавозимидан озод этилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!