Россия чемпионатига яна бир юлдуз футболчи келиб қўшилади
Лондоннинг “Челси” клуби афсонаси Жон Терри Москванинг “Спартак” клубига ўтишга жуда яқин турибди.
Италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича айни дамда эркин агент мақомида юрган 37 ёшли англиялик футболчи айнан рус клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади. Терри “Спартак”да узоқ муддатга сафдан чиққан Самюэль Жигонинг ўрнини эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Террининг сўнгги жамоаси “Астон Вилла” бўлган эди. Таъкидлаш лозимки, у бундан аввалроқ берган интервьюсида ҳозир сўнгги 8-10 йил ичидаги энг хўр спорт формасида экани ҳақида айтиб ўтган эди.
Фикрлар