Россиялик бизнесмен “Милан”ни сотиб олиши мумкин
"Монако" клуби хўжайини Дмитрий Риболовлев Италиянинг "Милан" клубини сотиб олишни кўзламоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатди.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича россиялик бизнесмен бу борада “россонерилар”нинг амалдаги хўжайини хитойлик Ли Юнхонг билан музокаралар ўтказмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу жамоа айни дамда молиявий қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани учун “Милан”ни 2 йилга еврокубоклардан четлатган эди.
Фикрлар