Румменигге: "Бавария" Паварни сотиб олмайди, бизда ҳимоячилар етарли

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоа “Штутгарт” ҳимоячиси Бенжамен Паварни сотиб олишни режалаштирмаётганини айтиб ўтди.

“Боатенг кетса, Паварни сотиб оламиз? Йўқ. Бизда Хуммельс, Зюле, Мартинес ва ҳимояда ўйнай оладиган Алаба бор. Қолаверса Лукас Май ва Крис Ричардс каби ёш ҳимоячиларга ҳам эгамиз”, - дейди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мюнхенликлар ЖЧ-2018 ғолиби билан алоқага чиқишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!