Руни: Англия терма жамоасининг мухлиси бўлиб қоламан
Айни дамда фаолиятини АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" клубида давом эттираётган Уэйн Руни Англия терма жамоасининг собиқ футболчилари орасида терма жамоанинг ҳозирги ютуқларини кўролмайдиганлари ҳам борлигини айтиб ўтди.
Шунингдек у Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганидан ва бундан кейин ҳам ушбу жамоанинг мухлиси бўлиб қолишини айтди.
“Мен Англия терма жамоаси ғалаба қозонишини хоҳлайман ва ушбу жамоа сафида тўп сурганимдан фахрланаман”, - дейди Руни.
Эслатиб ўтамиз, Руни 15 ноябрь куни АҚШга қарши кечган баҳсда ўзининг Англия терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказган эди.
Фикрлар