Руни жамоасига ғалаба келтирди
АҚШнинг “Ди Си Юнайтед” клуби форварди Уэйн Руни МЛСнинг “Атланта Юнайтед”га (3:1) қарши кечган баҳсида жамоасининг барча голида бевосита иштирок этди.
Аниқроғи, 32 ёшли футболчи шу куни нафақат рақиб дарвозасини ишғол этди, балки, жамоасининг қолган 2та голига ассистентлик ҳам қилди.
Маълумот учун, Руни ҳозирча МЛСнинг жами 11та турида майдонга тушди ва ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар