SPORTS.uz муҳбири Москвадан хабар қилади: AIBA президентлиги учун номзодлар чиқиш қилишди
Айни дамда Россия пойтахти Москва шаҳрида AIBAнинг (халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси) 2018 йилги Конгресси бўлиб ўтмоқда.
Конгрессда AIBAнинг келажакдаги истиқболлари ва президентликка номзодларнинг режалари тингланди. Дастлаб ташкилот президентлиги учун номзодлар - Ғофур Раҳимов ҳамда Серик Конакбаевлар сўзга чиқишди ҳамда ўз режалари билан ўртоқлашишди.
Шунингдек, ушбу Конгрессда беш йўналиш бўйича вице-президентлар ҳам сайланади. Сайловлар эса эртага, 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ҳамда қозоғистонлик Серик Конакбаев AIBA раҳбарлиги учун курашмоқда.
Бекзод ИСАЕВ,
Москва, SPORTS.uz муҳбири.
Сурат: kun.uz
Фикрлар