Сабина Шарипова саралашдан ўтди
Ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам мазкур мусобақада иштирок этмоқда. У бугун саралаш босқичи доирасида хитойлик Лу Цзя-Цзинга қарши баҳс олиб борди.
1 соат 16 дақиқа давом этган қарама-қаршилик вакиламизнинг ғалабаси билан якунига етди - 6:3, 6:1.
Шу тариқа Шарипова мусобақанинг асосий тўр баҳсларига йўл олди. У илк даврада яна бир хитойлик теннисчи Чжан Шуайга қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув 9 октябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар