Сабина Шарипова словениялик теннисчига қарши кортга чиқади

Ҳиндистоннинг Мунбай шаҳрида аёллар ўртасида "L&T Mumbai Open" турнири давом этиоқда.

Соврин жамғармаси 125,000 АҚШ доллари бўлган мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Сабина Шарипова яккалик баҳсларида ҳимоя қилмоқда.

Юртимизнинг энг кучли аёл теннисчиси бўлган Сабина ушбу турнирнинг илк даврасида япониялик Мисаки Доига қарши кортга чиқди ва рақибасидан 6:1, 7:6 ҳисобида устун келиб, иккинчи давра ўйинларига йўл олди.

Бу босқичда Шарипова словениялик Далила Якуповичга қарши кортга чиқади. Мазкур беллашув  Тошкент вақти билан соат таҳминан 16:45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!