Садриддин Абдуллаев: "Пахтакор" - менинг юрагимдаги жамоа
"Чиройли ўйин бўлди. Ҳали ҳаммаси олдинда, чемпионлик учун кураш янада қаттиқроқ бўлади. Учрашувнинг бошида чарчаб қолдик, анчагина қийналдик. Ўтган турда "Пахтакор"дан бир кун кейин баҳсда қатнашгандик. Умуман олганда, бир кун катта рол ўйнайди. Чунки бизнинг тикланишимиз ҳали ўз маромига етмаганди. Кейинчалик секин-секин ўзимизга келдик ва ўйинимизни ҳам ўзгартира олдик. Тўғрисини айтсам, бошқачароқ натижа кутгандик.
"Пахтакор" менинг юрагимдаги жамоа. Бу ерда тарбияланганман. Ҳозир ҳам "Пахтакор"ни яхши кўраман, мухлислик қиламан. Энди эса бошқача ҳолат. Бошқа жамоа таркибида ўйнаб, севимли клубинга қарши ўйинда қатнашиш - бу футболнинг бир бўлаги. Барча натижа учун курашади. Чемпионлик учун курашадиган барча олти жамоада ҳам имконият бир ҳил", - деб айтиб ўтди тажрибали футболчи.
Фикрлар