Салоҳ АПЛда биринчи бўлди
Хабарингиз бор еча Англия премьер-лигасининг 20-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Аренал”ни қабул қилди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу куни Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар таркибида 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди. Шу тариқа мисрлик футболчининг “гол+пас” тизими бўйича очколари сони 20та (13та гол, 7та ассист) етди. Эътиборлиси, Салоҳ ушбу натижага жорий мавсум биринчи бўлиб етди. Салоҳ бундан ташқари айни дамда Харри Кейн ("Тоттенхэм") ва Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал") лар билан биргаликда тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқлд.
Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар