Салоҳ Чеченистоннинг фахрий фуқаросига айланди (ФОТО)

“Ливерпуль” клуби ҳамда Миср терма жамоси форварди Муҳаммад Салоҳга Чеченистон Республикасининг фахрий фуқаролиги берилди.

“Муҳаммад Салоҳ – Чеченистоннинг фахрий фуқароси. Ҳа, ҳудди шундай! Бу оқшом мен Миср терма жамоаси ва “Ливерпуль” клубининг буюк футболчиси шарафига қарор чиқардим. Тантанали кечки овқат пайтида мен Салоҳга қарорнинг нусҳасини ва махсус кўкрак нишонини топширдим”, - деб ёзади мамлакат раҳбари Рамзан Кадиров ўзининг "ВКонтакте"даги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!