Салоҳ: "Ливерпуль" бу мавсум ҳам ЕЧЛ финалига чиқиши мумкин

"Ливерпуль" клуби форварди Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигасининг янги 2018/19 йилги мавсумида ҳам жамоасининг имкониятларини юқори баҳоламоқда.

“Ўтган мавсум биз “Манчестер Сити” тўсиғидан ўтдик. Кейин эса “Барселона”ни мусобақадан чиқариб юборган “Рома”ни енгдик. Биз ҳар сафар мусобақа ғолиблиги учун даъвогарларга қарши ўйнадик ва охир-оқибат финалга қадар етиб бора олдик. Шундай экан “Ливерпуль” яна финалгача етиб бориши мумкин. Балким АПЛда ҳам, ЕЧЛда ҳам ғолиб чиқар. Бу билан жамоага босимни оширмоқчи эмасман, лекин бунинг имкони бор”, - дейди мисрлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган ва ҳал қилувчи баҳсда “Реал” Мадридга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!