Салоҳ яқин 3-4 йил ичида "Ливерпул"дан кетмайди
Миср терма жамоаси собиқ футболчиси Мидо "Ливерпул"да тўп сураётган ҳамюрти Муҳаммад Салоҳнинг келажаги борасида гапириб ўтди.
"Мен Салоҳнинг яқинлари билан гаплашганимда, унинг яқин йиллар ичида "Ливерпул"дан кетишни режалаштирмаётгани ҳақида айтишди.
У ўзини "Ливерпул"да жуда яхши кўрсатди ва ўйлайманки яқин 3-4 йил ичида Салоҳ шу ерда қолади", - дейди Мидо.
Эслатиб ўтамиз, жорий ёз Салоҳга "Барселона" ва "Реал" каби гранд клублардан жиддий қизиқишлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар