Самарқанд болалар-ўсмирлар футбол академиясига "Динамо-Плюс" футбол жамоаси ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 410-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йил 3 августдаги “Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилиш бўйича” 128-и/ч сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этиган академияларга қабул жараёни бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Айни пайтда барча ҳудудий болалар ва ўсмирлар академияларида таълим жараёни давом этмоқда.
Айни пайтда барча ҳудудий болалар ва ўсмирлар академияларида таълим жараёни давом этмоқда.
Жумладан, Самарқанд болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ҳар бир ёш тоифасидан 22 тадан умумий 154 нафар ўқувчи қабул қилинган бўлиб, ҳозирда улар фаол равишда машғулотлар олиб боришмоқда.
Бугун мазкур академияга "Динамо-Плюс" футбол жамоаси аъзолари ташриф буюришди. Улар ёш футболчилар билан биргаликда машғулот жараёнида иштирок этишди.
Бугун мазкур академияга "Динамо-Плюс" футбол жамоаси аъзолари ташриф буюришди. Улар ёш футболчилар билан биргаликда машғулот жараёнида иштирок этишди.
Фикрлар