Самарқандда халқаро турнир ўз ниҳоясига етди

Самарқанд вилоятида вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол федерацияси томонидан 20 апрелдан 26 апрелга қадар, 2008-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Бир ҳафта давом этган мазкур мусобақага Ўзбекистон жамоаларидан ташқари Қирғизистон давлатининг Бишкек шаҳрини ҳимоя қилувчи “Бешикташ” жамоаси ҳам ушбу турнирда муносиб иштирок этди.
Мазкур турнирда икки ёш тоифасида жами 24та жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда, ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа ташкилотчилари турнирдаги 24 та жамоаларнинг барчасига бирдек эьтиборда бўлдилар.
Айтиш жоизки, юқори савияда ташкил этилган халқора турнирда вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси 1-вице президенти Шуҳрат Сайфуллаев, футбол фидойиси Саиткул ака Игамбердиев ва ёш мураббийлар Сами Игамбердиев, Акмал Холматовлар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшди.

Мусобақа тақдирлаш маросими Самарқанд шаҳридаги “Динамо” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар, Самарқанд футболи фахрийлари ва бир қатор фидойи инсонлар турнир ғолиби ва совриндорларига диплом,медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

-Илк бор ўтказилган ажойиб болалар халқора турнири, гувоҳ бўлганингиздек, барча учрашувлар ўта муросасиз кечди. Ўйлайманки, бугунги турнир янги номларни кашф этишга ва шу ёшдаги ёш футболчиларнинг савияси ошишида муносиб хизмат қилиши шуҳбасиз,-дейди биз билан суҳбатда футбол фахрийси Саиткул Игамбердиев.

Мусобақада жамоалар қўйидаги ўринларни қўлга киритди:

2009 йилларда туғилган болалар ўртасида:

Финал: “Бунёдкор-А”-“Бунёдкор-Б” 3-0

1-ўрин “Бунёдкор-А”(Тошкент)

2-ўрин “Бунёдкор-Б”(Тошкент)

3-ўрин “БЎСМ-1” (Самарқанд)

3-ўрин “Бешикташ”(Қирғизистон, Бишкек)

2008 йилларда туғилган болалар болалар ўртасида:

Финал: “Спартак”-“Пахтакор-А” 3-1

1-ўрин “Спартак”(Тошкент)

2-ўрин ”Пахтакор-А”(Тошкент)

3-ўрин “Бухоро” (Бухоро)

3-ўрин “Бунёдкор”(Тошкент)

Фахриддин Чориев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!