Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида жами 4 та медални қўлга киритиб қайтишди

3 кун давомида Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Ушбу дунё биринчилигида дунё жаҳоннинг 93 давлатидан 1000 нафардан ортиқ спортчи ўзаро кураш олиб боришди. Баҳсларда 9 нафар эркак спортчи ва 4 нафар аёл самбочилар юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Турнир якунларига кўра, вакилларимиз жами 1 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритишди. Биринчи кун беллашувларида 90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Немат Ёқубов кумуш медалга муносиб кўрилган бўлса, жанговар самбо баҳсларида Истам Қудратов (74 кг) бронза медали билан тақдирланган эди.

Иккинчи кунги баҳсларда Ҳакимжон Исмоилов (+100кг) ва учинчи куни Толмас Туклиев (52 кг) жанговар самбо беллашувларида бронза медалларини қўлга киритишди.,

Спорт самбоси якуний ҳисоблари бўйича россияликлар 6 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза билан биринчи, Тожикистон вакиллари (1 олтин, 2 кумуш, 1 бронза) иккинчи ва Арманистон ва Қозоғистон (0-2-1) термалари учинчи ўринни эгаллашди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда ҳам мезбонлар етакчилик қилишди. 5 олтин 1 кумуш ва 2 бронза. Иккинчи ўринни Белорусь вакиллари (2-3-2) эгаллаган бўлса, Украина (1-1-2) термаси кучли учликка якун ясади.

Жанговар самбо баҳсларида Россия жамоаси 6 олтин ва 1 кумушга эгалик қилган бўлса, Қирғизистон иккинчи (1-2-2) ҳамда Жанубий Корея (1-1-0) учинчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, самбо бўйича келаси жаҳон чемпионати 2018 йили Руминияда бўлиб ўтса, 2019 йил турнирга Жанубий Корея мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!