Самир Насри ватанига қайтади

 

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Самир Насри ўз фаолиятини ватани бўлмиш Францияда давом эттиришга яқин турибди.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Насрига “Ницца” жамоаси қизиқиш билдирмоқда.  Француз клуби футболчи учун 13 миллион евро сарфлашга тайёр.

Қайд этиш жоиз, Насрининг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!