Самвел Бабаян "Бунёдкор"нинг кафиллик хатини кўрсатди (Фото)

2018 йил 15 январь куни Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Ижро қўмитаси бюроси 3-сонли қарори билан миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаянни «Пахтакор» клуби футболчиларининг шартномаси билан боғлиқ қаллобликларни амалга оширганликда, шунингдек, миллий терма жамоадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланганликда» айблаб, футболдаги фаолиятдан умрбод четлатган эди.

Бироқ, орадан 2 ҳафта ўтгач, 1 февраль куни «Бунёдкор» клубининг Бабаянни кафилликка олиши ҳақидаги хатга асосан, бу қарор бекор қилинган.

2018 йил 29 январь куни жўнатилган бу хатда «Бунёдкор» клуби Бабаянга кафил бўлиш ташаббусини билдирган.

VgBZTVObX8EdigjbeX2GuQokoCORHz

- Мазкур интизомий жазолар қўлланилганидан сўнг хориж матбуотида пайдо бўлган миллатчилик ғояларига тўла асоссиз фикрларига нисбатан Самвел Бабаян ўзининг ватанпарварлик позициясини ифода этиб, муаммонинг янада чуқурлашишига йўл қўймади ва ўз айбини тан олди ҳамда уни кечиришларини илтимос қилди. «Бунёдкор» клуби С.Бабаянга шахсий кафил бўлиш ташаббусини билдиради ва унга нисбатан қўлланилган интизомий чорани енгиллатишни сўрайди, - дейилган «Бунёдкор» клубининг ўша пайтдаги директори Мурод Алиев томонидан имзоланган хатда.

Қайд қилиш жоизки, Самвел Бабаянни футболдаги фаолиятдан умрбод четлатилиши ҳақидаги қарор эълон қилинганидан сўнг, Armenian Report сайти журналисти Тевос Аршакян ўз мақоласида буни ўзбекларнинг арманларга нисбатан нафрати ва ҳасади билан изоҳлаган эди.

Шундан сўнг, Бабаян унга жавобан: - Сизнинг провакацион мақолангизни ўқиб мен таажжубга тушдим: сизнинг асл вазиятдан хабардор бўлмай туриб, бизнинг мамлакатимизда миллатчилик борлиги ҳақида ёзишга қандай маънавий ҳаққингиз бор? Мен, Бабаян Самвел, шу буюк мамлакатнинг фуқароси эканлигимдан фахрланаман. Мен ўзбек маҳалласида туғилиб ўсдим, гапиришни ўрганиб, илк айтган сўзларим ҳам ўзбекча бўлган. Менга ўз ватанимга бўлган муҳаббат ва ватанпарварлик руҳи она сути билан кирган, ўз фарзандларим ва Ўзбекистон фахри бўлган шогирдларимга ҳам шундай тарбия бераман, - деб жавоб қайтарган эди.

Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Самвел Бабаян «Локомотив» клуби президенти Мансур Раджаповга маслаҳатчи этиб тайинланди.

Шундан сўнг, ЎФА Бабаяннинг дисквалификацияси ҳақидаги қарор 2018 йил 1 февраль куни бекор қилинганини тан олди. Бироқ, нега бу 1 йил давомида яширилганига изоҳ бермади.

Kun.uz сайтига берган интервьюда ЎФА нега бу қарорни расман эълон қилмади деган саволга Бабаян: «буни ошкор қилмасликни илтимос қилишди», деб жавоб берган.

kun.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Usmonjon Anvarov
02/03/2019 16:52
Biz kechirmaymiz baribir
Dastan Uteuliev
03/03/2019 11:24
Халк душманининг айбин енгилатиш керак эмас