Санчес МЮни тарк этиб, ПСЖга келмоқчи
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Алексис Санчес қишки трансферлар мавсумида жамоани тарк этиши мумкин.
The Times нашри тарқатган хабарга кўра, чилилик футболчи жамоадошлари билан жуда кам гаплашмоқда ва Жозе Моуриньонинг ўйин услуби унга яқмаяпти. Шу сабаб Санчес ПСЖга ўтишни истамоқда.
Санчес “Манчестер Юнайтед”га 2018 йил қишда ўтган эди. Бу вақт ичида у 28 ўйин ўтказиб, 4 голга муаллифлик қилган.
Фикрлар