Санчеснинг юқори маоши МЮни икки етакчи футболчиси билан шартномани узайтиришига тўсқинлик қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳамон дарвозабон Давид Де Хеа ҳамда ҳужумчи Антони Марсьяль билан амалдаги шартномани узайтира олмаяпти.

Берилган маълумотларга қараганда манкуанликлар Алексис Санчеснинг катта маоши сабаб юзага келган молиявий қийинчилик туфайли испаниялик ва франциялик футболчилар талаб қилаётган маошни бера олмаслиги мумкин. Айтиш лозимки, чилилик форварднинг йиллик маоши 24 млн еврони ташкил этади ва у айни дамда АПЛнинг энг кўп маош оладиган футболчиси ҳисобланади.

Шу боис, МЮ Де Хеа ва Марсьялни сақлаб қолиш учун қишда Санчесни сотиб юбориши мумкин. Унга ПСЖдан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Санчес жорий мавсум МЮ сафида жами 9та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!