Санчо: "Тоттенхэм" ҳақли ғалабани қўлга киритди

"Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчо кеча Лондонда "Тоттенхэм"дан (0:3) учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳеч қандай гап-сўзсиз “Тоттенхэм” ҳақли ғалабани қўлга киритди. Биз концентрацияни йўқотдик. Аммо, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Биз жавоб баҳсида ғалаба қозона оламиз деган умиддамиз”, - дейди англиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 5 март куни Дортмундда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!