Сане қандай қилиб Германия таркибига киритилмади?

CHERY AUTO

Германиялик вингер “Манчестер Сити”да ажойиб мавсумни ўтказди, аммо ўз мамлакати учун бутунлай бошқача вазифада ўйнаш учун нолойиқ деб топилди.

Лерой Саненинг Жаҳон Чемпионати учун эълон қилинган якуний рўйхатдан тушиб қолиши сўнгги 18 ойдан бери “Манчестер Сити”ни кузатиб келаётганлар учун кутилмаган янгилик бўлди. Аммо бу вақт ичида унинг Германия таркибида жавлон урмагани ҳам бор гап.

Сане Пеп Гвардиола қўли остида Премьер Лиганинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди ва мавсум якунига кўра, ПФА га кўра, “энг яхши ёш футболчи” соврини билан тақдирланди.

22 ёшли футболчи “шаҳарликлар” билан янада яхшироқ ўйин намойиш қилмоқда. У тактик тушуниш қобилиятини дрблинглар қилиш ва голлар уриш каби иқтидори ёнига қўшиб қўйди.

Сане бир лаҳзадаёқ ўйинни ўзгатира олиш қобилиятини исботлади. У сал кўздан қочирилса, уни тўхтатишнинг сира иложи йўқ. У клуб учун барча мусобақаларда 14 гол уришга эришди. У Премьер Лиганинг энг яхши ассистенти бўлган Кевин Де Брюйнедан битта кам узатиб, 15 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Вингер индивидуал жиҳатдан чақнамоқда бироқ у Гвардиоланинг ўйин режасига мос тушишини кўрсатди. Шу сабабли унинг Ёахим Лёв рўйхатидан жой олмаслиги дунёнинг турли бурчакларидан норозиликни келтириб чиқарди.

Германияда эса бундай реакция кўпроқ ўлчовли бўлди. Сане Гвардиоланинг асосий қуролига айланган бир пайтда, у Лёвнинг ўйин тизимида сўнгги ойларда қийинчиликка учради.

У атиги 12 марта майдонга тушган, шундан олтитасида у асосий таркибда ҳаракат қилган. Терма жамоаси учун ҳали ўз ҳисобига гол ёздирганича йўқ. Аммо унга ўзини кўрсатиш учун имконият берилиши керак, деган фикрлар асоссиз. У сўнгги олти ўйиннинг тўрттасида ўйнади. Гол ура олмаётгани етмагандек, Сане ўзини кўрсатишда ҳам қийналмоқда. Айниқса, Испания, Бразилия ва шанба куни Австрияга қарши ўйинларда ўз ўйинини кўрсата олмади.

Санега ўзини кўрсатишга етарлича вақт берилди. Ундан Жаҳон Чемпионатида “Манчестер Сити”даги спорт формасини кўрсатиши кутилганди.

Бу бутунлай унинг хатоси эмас. Лёв Гвардиола каби ўйнатмайди. Сане иккала жамоанинг ҳужум чизиғи чап қанотида ҳаракат қилади. Аммо Лёв классик вингерлардан фойдаланмайди.

“Манчестер Сити”да Сане ҳужумларни якунловчи вазифасида ҳаракат қилса, Германия термасида у буни яратиши кутилмоқда. Яъни унинг терма жамоадаги вазифаси Давид Сильва “шаҳарликлар” таркибида бажараётганидек бўлмоқда. Шунингдек, бошқа баъзи сабаблар ҳам бор. Ўтган йили у бурнидан олган жароҳати сабаб Конфедерациялар Кубогига боролмаганди. Шунингдек, у Лёв Германиясида кейинчалик ҳам ўз ўрнига эга бўлолмаслиги аниқ. Унинг Россияга борадиган таркибини чуқурроқ таҳлил қилсак бунга гувоҳ бўламиз. Томас Мюллер Санега қараганда кучсизроқ ўйин намойиш қилди. “Бавария” сафида эса энг омадсиз мавсумларидан бирини ўтказди. Аммо у Лёв талаб қиладиган ўйинни кўрсата олади. Шу туфайли у сўнгги икки Жаҳон Чемпионатида муҳим футболчилардан бири бўлди. Ройс ҳам сўнгги муҳим турнирларни ўтказиб юборди, бироқ у ҳам германиялик мутахассиснинг ишончига киради.

Нима бўлган тақдирда ҳам бу Лёвнинг қарори. Амалдаги Жаҳон чемпионлари бўлгани учун ҳам унинг қарорини ҳурмат қилишимизга тўғри келади.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!