Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов жуфтлиги "Челленжер-2018" Халқаро турнири ғолиби бўлди (фото)
Республика олимпия заҳиралари теннис мактаби кортларида давом этаётган "Челленжер-2018" Халқаро турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиблар аниқланди.
Финал баҳси. Санжар Файзиев-Жўрабек Каримов (Ўзбекистон) жуфтлиги Фредерико Гайо (Италия) – Энрике Лопес Перес (Испания) жуфтлигига қарши. Биринчи сетда ҳамюртларимиз анча дадил ўйнади ва ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди: 6-2. Аммо иккинчи сетда баҳс тай-брекка қадар етиб борди ва теннисчиларимизга бироз омад етишмади: 6-7(3). Ҳал қилувчи сетда эса омад Санжар ва Жўрабек томонда бўлди: 11-9.
Фотолар муаллифи Рашид ГАЛИЕВ.
Фикрлар