Санжар Турсунов: Куперга баҳо беришга ҳали эрта

Хабарингиз бор куни кеча аргентиналик машҳур мутахассис Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Ўз навбатида Жанубий Корея чемпионатида тўп сураётган терма жамоамиз аъзоси Санжар Турсунов ушбу мутахассисга қачон муносиб баҳо берилиши мумкинлигини айтди.

"Эктор Купер тажрибали мутахассис. Сиз журналистлар ва мухлислар ҳам буни яхши билишади. Ушбу мураббий терма жамоамиз учун яхши натижаларни келтиришига ишонаман. Купер бошчилигидаги жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқишга ва Осиё Кубогида муваффақиятли қатнашишига умид қиламан. Ўйлашимча, қачонки Осиё Кубогида яхши натижа кўрсатиб, жаҳон чемпионатига олиб чиқсагина кейин Купер ҳақида баҳо берсак бўлади.

Ҳамма вақт миллий терма жамоада ўйнашга тайёрман ва доим буни хоҳлаганман. Агар янги мураббий ҳамма легионерларни чақириб текшириб кўрмоқчи бўлса, албатта бораман. Ахир бу менинг Ватаним. Шундай экан, Ўзбекистоним учун ҳар доим ўйнашга тайёрман", - дейди Турсунов.

Тажрибали футболчи билан уюштирилган тўлиқ суҳбатни бироздан сўнг сайтимизда ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!