Сантьяго Солари: Битта ўйиндан хулоса чиқариш ва барча нарсани ўзгартириш тўғри эмас

Мадриднинг “Реал” клуби устози Сантьяго Солари бундан бироз аввал якунланган “Эйбар”га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, натижа жуда ёмон бўлди. Чунки биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Шубҳасиз, бугун биз рақибдан фарқли равишда жуда ёмон ўйнадик. Менимча дарвозамизга киритилган иккинчи гол учрашувда ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

Менимча битта ўйиндан хулоса чиқариш ва барча нарсани ўзгартириш тўғри эмас. Айниқса, ўтган учрашувларда кўплаб ижобий жиҳатларни кўргандик. Шунчаки камроқ гол ўтказиб, кўпроқ гол уришимиз керак. Бу бизнинг мақсадимиз”, - дейди Солари.