Сантьяго Солари "Реал" тарихига кирди

"Реал" клуби бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи ҳисобланган Сантьяго Солари жамоада рекорд ўрнатди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра 42 ёшли аргентиналик футболчи “қироллик клуби” тарихида дебют баҳсларининг дастлабки 3тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда ғалаба қозонган иккинчи мураббийга айланди. Қайд этиш лозимки, бундай натижага дастлаб 1957 йил Луис Карнилье эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, Солари бошчилигидаги “Реал” дастлаб Испания кубогида “Мелилья”ни (4:0), кейинчалик эса Ла Лига доирасида "Вальядолид"ни (2:0), Чемпионлар лигасида "Виктория Плзен"ни (5:0) енгишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!