Сара Эррани Дубай билан эрта хайрлашди
Италиялик теннисчи Сара Эррани "Dubai Duty Free Tennis Championships" турнирининг биринчи даврасидаги тўсиқдан ўта олмади.
Сара мусобақанинг мазкур босқичида сербиялик Иван Йоровичга қарши кортга чиқиб, 6:4, 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Энди Дубай шаҳрида ўтаётган чемпионатнинг иккинчи даврасида Йорович беларуслик Арина Соболенко билан куч синашади.
Фикрлар