Сардор Сулаймонов "Андижон"да кўрикдан ўтмоқда
Мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” клубида ўтказиб Суперлига бронза медалларини қўлга киритган ҳужумчи Сардор Сулаймонов фаолиятини водийнинг бошқа бир клуби – “Андижон”да давом эттириши мумкин.
Берилган маълумотларга қараганда 24 ёшли футболчи айни дамда Суперлига дебютанти сафида кўрикдан ўтмоқда. Тез орада унинг “бургутлар” билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Transfermarkt талқини бўйича унинг трансфер баҳоси 150 минг еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Сулаймонов ўтган мавсум “Навбаҳор” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4та гол уришга эришган. Унинг “лочинлар” билан имзолаган шартномаси роппа-роса 10 кундан сўнг, яъни 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Сардор “Андижон” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.
Фикрлар