Сарри: Дринкуотер ва Мозес асосий таркибга киришлари учун қаттиқ шуғулланишлари керак
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа аъзолари Дэниель Дринкуотер ва Виктор Мозесларнинг келажаги борасида гапириб ўтди.
“Менда уларнинг жамоадаги келажаги борасида ишонч йўқ. Улар асосий таркибга киришлари учун қаттиқ шуғулланишлари керак”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мозес қишда жамоадан кетишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Мозес жорий мавсум “Челси”да жами 6та ўйинда, Дринкуотер эса бор йўғи 1та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар