Сауль Альварес қачон фаолиятини якунлашини маълум қилди

Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Сауль Альварес боксдаги профессионал фаолиятини 35 ёшда якунламоқчи эканлигини маълум қилди.

- Узоқ вақт боксда қоламан деб айтиш қийин. Тўғри, 50 ёшгача деб айта оламан, бироқ ўзим 35 ёшда якунлашни режалаштирмоқчиман. Шунинг учун ҳозир 35 ёшда ҳотиржам якунлаш учун максимал ҳаракат қилишни истайман. Натижаларим ва бизнесимдан завқ олишга ҳаракат қиламан. Мен қўлимдан келган барчасини қиламан ва қўлимни баланд кўтарган ҳолда чиқиб кетаман, - дея Саул Альвареснинг сўзларини келтиради ESPN Deportes нашри.

Эслатиб ўтамиз, Альварес ўзининг навбатдаги жангини Лас-Вегасда сентябрда Геннадий Головкинга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!